Yangiliklar

Чекиш умр заволи

31 май “Ҳалқаро тамакасиз кун“ муносабати билан талабалар турар жойида Тиббиёт акдемияси Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг янги таркиби билан биргаликда “Биз чекишга қаршимиз”шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратов, Наркология ва психиатрия кафедраси ассистенти  И.Ш.Ражапбоев, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Ж.Умаров, З.Ниёзов ва талаба ёшлар иштирок этишди.  Тадбирдан асосий кўзланган мақсад талабаларимиз ўртасида “Соғлом турмуш тарзи” ни тарғиб қилиш ва уларни Ҳурматли юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббуснининг 2 йўналиши бўлган спорт ва жисмоний тарбияни ёшлар ўртасида оммалаштириш ва талаба ёшларни соғлом турмуш тарзини кенг оммага тарғиб қилишдан иборатдир.