Yangiliklar

Хашар элга ярашар

Халқимизда азалдан тозалик ва орасталикка, ободончилик ишларига алоҳида эътибор қаратилган. Юртдошларимизнинг ана шу фазилатлари жорий йилнинг “Обод турмуш йили”деб номланишида яна бир карра намоён бўлди.

Эътиборлиси, ободликка қаратилган ҳаракатлар ўзбек халқининг тўю-тантаналари, марака ва турли байрамлари сабабли ҳамда бунёдкорлик ишларида янада яққол кўзга ташланмоқда. Фақат ўзимизгагина хос бўлган ҳашарнинг қадрият даражасига кўтарилгани ҳам бежиз эмас. Зеро, хал­қимиз ҳашарни меҳр-оқибат, ишонч ҳамда дўстлик ришталарини мустаҳкамловчи восита сифатида эъзозлаб келади.

Юртимизда турли байрамлар, муқаддас саналар олдидан умумхалқ ҳайрия хашарини ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш яхши анъанага айланган.

3 июнь куни Тиббиёт акдемияси Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан  Олмазор  туманидаги “Чимир ота” қабристонида талаба ёшлар билан биргаликда  ободонлаштириш  ишлари олиб борилди.

Тадбирда Тошкент шахар Ёшлар Иттифоки Кенгаши раиси ўринбосари Ёшлик талабалар шахарчаси Кенгаши раиси З.Р.Саъдуллаев, Ёшлик талабалар шахарчаси Кенгаши Ижтимоий химояга мухтож талабалар етакчиси О.Дехконов, О.Ёркинов, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Ж.М.Умаров, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ўринбосари З.К.Ниёзов ва ТТА талаба ёшлари иштирок этишди. Тадбирдан асосий кўзланган мақсад ўтганлар хотирасига хурмат ва эхтиром кўрсатиш ҳамда  уларнинг пок руҳларини шод этишдан иборатдир.

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.