Yangiliklar

“БУВИЖОНИМ КИЙГАН ЛИБОСЛАР!” МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Тошкент тиббиёт академияси тиббий-профилактика факультетини хотин-қизлар қўмитасининг раис муовини Тиббий-профилактика факультети Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраси доценти Курбанова Ш.И. рахбарлигидаги “БУВИЖОНИМ КИЙГАН ЛИБОСЛАР!” мавзусидаги тадбир ўтказилди.

Тадбир ўзбекона кийниш маданияти, унинг тарғиботи, кийим танлаш, замонавий кийнишда ўзбекона шарм-хаё меъёрларга амал қилиш, миллий анъаналарни кенг тарғиб этиш орқали урф одат, анъана ва қадриятларимизга хос бўлмаган ғарб ва бошқа кийиниш маданиятига тақлиднинг олдини олиш ҳамда ёшларда миллий кийиниш маданиятини шакллантиришга бағишланган Тошкент тиббиёт академияси Тиббий-профилактика факультетини хотин-қизлар қўмитасининг раис муовини Тиббий-профилактика факультети Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраси доценти, т.ф.н. Курбанова Ш.И. рахбарлигидаги “БУВИЖОНИМ КИЙГАН ЛИБОСЛАР!” мавзусида 2019 й. 22 ноябр куни Тошкент тиббиёт академияси тиббий-профилактика факультетининг 8-талабалар турар жойида соат 16.00 да ўтказилди.
Тадбирда Тошкент тиббиёт академияси хотин-қизлар қўмитасининг раиси, тиббий-профилактика факультетини Атроф муҳит гигиенаси кафедраси доценти, т.ф.н. Абдукодирова Л.К., Тошкент тиббиёт академияси тиббий-биология йўналишининг декан муовини, тиббий-профилактика факультетини Фармакология кафедраси доценти, т.ф.н. Мустанов Т.Б. ва Тошкент тиббиёт академияси Тиббий-профилактика факультетининг 8-талабалар турар жойида тарбиячи педагог, тиббий-профилактика факультетини Эпидемиология кафедраси катта ўқитувчи Тошбоев Б.Ю. иштирок этдилар.