Yangiliklar

Ёшларга берилаётган эътибор-ватан тақдирига берилаётган эътибордир

8-ТТЖ да “Талабаларимиз орасида юзага келаётган ва уларни қийнаётган  муаммолар, камчиликлар” борасида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида ТТА Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Бобомуродов Т.А., ТТА ТТЖлар бўйича дирекцияси директори Ж.Ю.Алламуратов, Тиббий профилактика факультети декани Саломова Ф.И., факультет деканати ходимлари, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.А.Раззоқов, 8-ТТЖ тарбиячи педагоги Б.Ю.Тошбоев, барча ТТЖлар бўйича тарбиячи педагоглар ва ТК аъзолари, бино бошлиқлари ҳамда 8-ТТЖ ТК аъзолари ва  4-қаватида яшовчи 70 дан ортиқ талабалар иштирок этишди. Суҳбат давомида ТТЖдаги яратилган ва яратилаётган шарт–шароитлар борасида ва талабаларимиздан мавжуд камчиликлар ва муаммолар тўғрисида талабаларнинг фикрлари сўралди.

Талабаларимиз иссиқ сув таъминотида етишмовчиликлар бўлаётганлиги, баъзи хоналарнинг яхши исимаётганлиги тўғрисида гапирдилар. Мавжуд камчиликлар юзасидан проректоримиз шу ишлар бўйича маъсул мутасадди ходимларга тегишлича таклиф ва мулохазаларини билдириб,  уларни бартараф этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар бердилар.

Т.А.Бобомуратов Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус юзасидан академиямизда қандай ишлар амалга оширилганлиги ва олиб борилаётганлиги хақида хам талабаларимиз билан фикр алмашдилар, хар бир ташаббус бўйича қилинган ишлар юзасидан талабаларимизга  яна бир бор батафсил маълумотлар бердилар.  Шунингдек талабаларимизнинг ўқишлари жараёнлари билан хам қизиқдилар. Тиббиёт сохасида илм олмоқчи бўлган кишилар ўз устиларида доимий ишлашлари зарур эканлиги хақида жуда кўп фойдали насихатларини бердилар. Дарсдан ташқари вақтларида қандай китобларни ўқиётганликларини сўрадилар. Тадбир давомида талабаларимиз ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан мурожаат қилишдилар ва тегишлича жавоблар олдилар.

Тадбир сўнгида факультетимиз декани Ф.И.Саломова талабаларимиз орасида олиб борилаётган ишлар хақида гапириб, талабаларимизнинг олдиларида турган вазифалар хақида хам тўхталиб ўтдилар. Ўз вақтларини аямай талабаларимиз билан давра сухбати ўтказиш учун келган проректоримиз Т.А.Бобомуродовга деканатимиз номидан миннаддорчилик билдирдилар.

Ёшлар билан ишлашбўйича декан муовини: А.А.Раззоқов 

8-ТТЖ тарбиячи-педагоги: Б.Ю.Тошбое

 

 

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.