Yangiliklar

“ОЛТИН ҚАЛАМ” МУКОФОТИ СОВРИНДОРИ ШОИРА АДИБА УМИРОВА БИЛАН ИЖОДИЙ УЧРАШУВ

Тошкент тиббиёт академиясига  қарашли  7-сонли  талабалар  турар жойида  Ёшлик  шаҳарчаси  ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар  иттифоқи  Ёшлик  шаҳарчаси  бошланғич  ташкилоти  билан  ҳамкорликда “Олтин  қалам” мукофоти  совриндори, Ўзбекистон  ёзувчилар  уюшмаси  аъзоси, бир  қанча  шерий  тўпламлар  муаллифи  шоира Адиба  Умирова  билан талаба-ёшлар  ўртасида   ижодий  учрашув  ўтказилди.   Учрашувда шоира Адиба  Умирова  талабалик, ёшлик йиллари ва ўша даврдаги адабий муҳит ҳақидаги хотираларини ёдга олди. Учрашувда  ҳозирги даврда ижодкорларга яратилаётган замонавий шароитлар хусусида атрофлича фикр алмашди. Ёш ижодкорларга маслаҳат ва тавсиялар берди. Ёзишнинг ҳам ўзига хос қонун-қоидаси бор, – дейди шоира Адиба Умарова . Мана шу жараёнда ким шоир, ким адабиётшунос, ким ишбилармон ёзувчи экани билиниб қолади. Бугун самарали ижод қилиш, яхши асарлар ёзиш учун барча шароит ва имконият мавжуд. Лекин, адабиётнинг, шеъриятнинг ўз ғурури, ор-номуси борлигини унутмаслик керак. Ҳозир мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар кўламини кузатиб, қувонаман. Биласизми, бир йўла ҳам чекка ҳудудларни обод қилиш, ҳам эҳтиёжмандлар, ногиронлар бошини силаш мумкин экан. Умрида уй-жойли бўлиш хаёлига ҳам келмаган инсонлар янги уйларга кўчиб кираётгани бунга яққол далилдир. Шунингдек тадбирда Адиба Умарова  Ватанни севиш, ватанпарвар бўлиш, ундаги бор нарсаларни ардоқлаб, соғиниб яшаш инсоният табиатида мавжуд бўлган нозик ҳис-туйғудир. Донолар айтадилар: “Кишининг вафодорлиги ва садоқати унинг ўз Ватани учун қайғуришидан, дўстларини соғинишидан ва умрининг зое кетказган лаҳзаларига ачиниб, ўкиниб яшашидан билинади”. Инсоннинг ўз халқига бўлган садоқати ва фидоийлиги она Ватанни ҳимоя қилиши, тараққий топиб, ҳар томонлама мустаҳкам ва қудратли бўлиши ҳамда халқининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришига имкон даражада ҳисса қўшиши билан ўлчанади дия таъкидлаб  ўз  ижодидан  ватанни матҳ етувчи  шерлар  ўқиб,  талабаларни қизиқтирган  саволларига  жавоб  бердилар.

Тадбир сўнгида талабаларимиз шоира  Адиба Умарова билан суратга тушуб тарих саҳфаларига мухирладилар.

 

 

 

 

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.