Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

ТТА РЕКТОРИ ТАЛАБАЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни бўлиб ўтган мамлакат ёшлари билан учрашувда, шунингдек, Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Мамлакатимиздаги туб ўзгаришлар, ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантиришни кун тартибига қўймоқда” деб ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган топшириқлар берилди. Бу эса ёшларни жамиятда ўз ўрнини топиши, чуқур билимли, юксак маънавият ва маданият эгаси бўлиб вояга етишлари учун янада кенгроқ имкониятлар яратиб беради.

Тошкент тиббиёт академиясида ноанънавий тарзда ташкил этилган ТТА ректори (ва бошқа раҳбарлари) билан талабаларнинг “Очиқ мулоқот” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Тошкент тиббиёт академияси ректори, проректорлар, декан, кафедра, бўлим бошлиқлари ва талабалар иштирок эттилар.
Учрашув ташкил этишдан аввал бир ой мобайнида академия талабаларидан “Ректорга саволим бор” лойиҳаси асосида уларнинг муаммолари, савол ва таклифлари йўғилди ва ўтганиб чиқилди. Бу эса уларнинг муаммоларини атрофлича хал этишга, саволларига тўлиқ жавоб беришга ва таклифларини жорий этишга имкон берди.
Талабалар томонидан турли савол ва таклифлар берилди, хусусан, ишга жойлашиш, ўқишларини бошқа олий ўқув юртларига кўчириб ўтказиш, хорижий олий таълим муассасалари билан талабалар алмашинуви, илмий грант лойиҳаларида иштирок этиш, нуфузли илмий журналларда мақолалар чоп эттириш, фанлар бўйича танловлар ташкил этиш, талабаларнинг ўқиш вақтларида ишлашларига (амалиёт билан шуғулланишга) имкониятлар яратиш, стипендия, мураббийлик масалалари бўйича фикр-мулоҳазалар, савол ва таклифлар берилди.

Талабалар муаммолари, савол ва таклифлари ижобий хал этилди.

 

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.