She'rlar Talabalar ijodi

Даволаш факультети 306-гуруҳ талабаси Турсунбайeва Диёранинг «Ватаним»шеъри!

Оҳ Ватаним, сенга фидо бор таним,

Дунё таниб лол қолди, фахрлангин биродарим,

Четда қолмас эътиборидан Ватаним бирортани,

Ватанга бўлган севгим кундан кунга ортади.

Туғилиб ўсдим бағрингда, нафас олдим илк марта,

Фарзандларинг мард бари, турибди хизматга стартда,

Жондан кечиш шарт бўлса ҳам бизлар тайёрмиз доим,

Ўзи қўлласин Худойим, тинчлигимиз катта бойлик.

 

Кўзларида олов ёниб турар йигитларида,

Биз ҳамиша тайёрмиз Ватаним хизматига,

Ўзгача ибоси бор ўзбегим қизларида,

Бутун жаҳон тан берган халқим маданиятига.

Таърифингга тил ожиздир бетакрор гулистоним,

Кўтариб овоз тоним куйлагайман бўстоним,

Онамдайин ягона танҳо жаннатмаконим,

Жонимдан ортиқ кўраман сени Ўзбекистоним!

Юрагимдан севаман, сени доим асрайман Ватан!

Юрагимдан сезаман, мустақилмиз бир умр Ватан!

 

Мустақил Ўзбекистонни барпо этиб бердингиз,

Меҳр тўла кўзларингиз мисоли кенг денгиз,

Бор меҳрингиз аямадиз, ишончни ҳам бердингиз,

“Ўзбекистон – келажаги буюк давлат”,  дердингиз.

Ҳа албатта, Ватаним келажаги буюк давлат,

Юракдан этамиз даъват, ёшлар қўлида Ватан,

Бизга ўргатганингиздай Ватанни ардоқлаймиз,

Мана кўрасиз ҳали ишончингиз оқлаймиз.

 

Ёқлаймиз унутмасдан аждодларимиз бари,

Йўл кўрсатар бизга боболарим излари,

Бугунги ёруғ кунга ҳисса қўшган инсонларни,

Унутмаймиз ҳеч қачон, қалбда сақлаймиз уларни,

Сизнинг ўгитларингиз асло ўчмас қалбимиздан,

Беҳад миннатдормиз сиздан, кўнглингиз тўқ бўлсин биздан,

Ҳеч кимга бериб қўймаймиз Ўзбекистон бизники!

Олға баланд марралар сари – марра бизники!

Юрагимдан севаман, сени доим асрайман Ватан!

Юрагимдан сезаман, мустақилмиз бир умр Ватан!