She'rlar Talabalar ijodi

Даволаш факултети 407 – гуруҳ талабаси Рашидов Бобурнинг Уйда қолинг! шеъри

Халқимиз бошига синов тушганда,
Хавфсизлик хизмати ҳушёр турганда,
Шифокор бедорку сиз ухлаганда,
Илтимос биз учун сиз уйда қолинг!

 

Оилангиз соғлиғин сиз хавфга қўйманг,
Ҳаммаёқ карантин сиз саёқ юрманг,
Қонунбузарлардан андоза олманг,
Илтимос биз учун сиз уйда қолинг!

 

Ўзини зўр билиб кўз-кўз қилганлар,
Темурлан ҳайкалин мазах қилганлар,
Қонун олдидачи писип қолганлар,
Улардан фарқлироқ сиз уйда қолинг!

 

Зерикиб мақсадсиз уйдан чиққанлар,
Ниқоб тақмоқликни эп кўрмаганлар,
Халқини ўйламас бу онги пастлар,
Улардек йўл тутманг, сиз уйда қолинг!

 

Шифокор меҳнатин қадрин ўйланг сиз,
Кечаси ухламас сизку кўрмайсиз,
Даво изламоқда дардга тинимсиз,
Улар ҳам ухласин сиз уйда қолинг!

 

Ўзингиз ҳаёлан ўйланг ўтириб,
Бу бошга ташвишни чиқманг қидириб,
Оллоҳга минг шукур тасанни айтиб,
Илтимос биз учун сиз уйда қолинг!