Bo'lim yangiliklari She'rlar Talabalar ijodi Yangiliklar

Даволаш факультети талабаси Джумаева Фарангизнинг «Бухоро» номли шери

Бухоро

Тарихингни сўзлагандек она тупроқ

Мовий осмон, хар бир гиёх, ҳар бир  япроқ

Самоларга нур таратган шахрим менинг

Бухоройи Шариф ўзинг фахрим менинг.

 

Минорайи калони бор мисли тенгсиз

Хар кўрганда минг тасанно, таажжуб дейсиз

Самоларга нур таратган шахрим менинг

Бухоройи Шариф ўзинг фахрим менинг.

 

Чорминор-у Чорбакрга ожиз тилим

Бахоуддин Накшбандла равшан дилим

Самоларга нур таратган шахрим менинг

Бухоройи Шариф ўзинг фахрим менинг.

 

Ой нурида минг бир жило Мохи-Хосса

Хар мақбара бир тошига йўк андоза

Самоларга нур таратган шахрим менинг

Бухоройи Шариф ўзинг фахрим менинг.

 

Шашмақоми янграганда сехр наво,

Чашмалардан оққан суви дардга даво

Самоларга нур таратган шахрим менинг

Бухоройи Шариф ўзинг фахрим менинг.

 

Зар тупроқдан зархал буюм яратгансан

Зардузига зарин нигох қаратгансан

Самоларга нур таратган шахрим менинг

Бухоройи Шариф ўзинг фахрим менинг.

 

Саждагохим,  Мадинамсан бахтим ўзинг

Дунёларга алишмаган тахтим ўзинг

Самоларга нур таратган шахрим менинг

Бухоройи Шариф ўзинг фахрим менинг.

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.