Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

“Янги Ўзбекистон- янгича дунёқараш” шиори остида ўтказиладиган Тошкент тиббиёт академияси профессор- ўқитувчиларининг XI- семинари 9 январь куни Тошкент тиббиёт академиясида “Янги Ўзбекистон- янгича дунёқараш” шиори остида ўтказиладиган Тошкент тиббиёт академияси профессор- ўқитувчиларининг XI- семинари бўлиб ўтди

“Янги Ўзбекистон- янгича дунёқараш” шиори остида
ўтказиладиган Тошкент тиббиёт академияси профессор- ўқитувчиларининг XI- семинари
9 январь куни Тошкент тиббиёт академиясида “Янги Ўзбекистон- янгича дунёқараш” шиори остида ўтказиладиган Тошкент тиббиёт академияси профессор- ўқитувчиларининг XI- семинари бўлиб ўтди.
Мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устивор вазифалар ижросига бағишланган конференция ёшлар тарбияси, замонавий таълим параметрлари, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг янгича шакллари борасидаги эркин фикрлар алмашинуви, таклиф мулоҳазалар тарзида кечди. Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Алишер Шадманов ўз маърузасида Янги Ўзбекистоннинг бугунги замонавий қиёфаси, янги давр одамларининг эртанги кунга бўлган катта ишончи, тиббий таълим йўналиши ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишдаги янгича қарашлар, мамлакат бўйлаб амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар ҳусусида гапирди.
«Мамлакат тараққиётининг замини, ҳеч шубҳасиз, илм-фан ва инновациялардир» Мамлакатимиз Президенти Мурожаатномада 2021 йилда илм-фан соҳасида олийгоҳлар ва илмий ташкилотлардаги докторантлар сони 4,5 мингтага етказилиб, бу борадаги кўрсаткичлар 2017 йилга нисбатан 3 баробарга оширилишига алоҳида урғу берганди. Конференция ишида Янги тараққиёт даврининг муҳим босқичига қадам қўйган мамлакатимиз илм-фани ривожида Тиббиёт академиясидаги илмий-педогогик жараён ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди. Тиббиёт илми салоҳиятини замонавий босқичларга олиб чиқишда академиклар, профессор ўқитувчилар, фан номзодларининг ташаббусли ҳаракатлари нақадар зарур эканлиги айтилди. Ёшлардаги яширин иқтидорни юзага чиқариб, тиббиёт илми ва амалиётидаги малакасини ошириб бориш, мураккаб фан ва технологиялари имкониятларидан бемалол фойдалана олишдек кўникмани ҳосил қилишнинг айни пайти эканлиги таъкидланди. Керак бўлса, янги Ренессанс даври ёшлари билан биргаликда ўқиб ўрганиш, изланиш, бир-биримизга елка тутиб янгиликлар яратиш зарурлиги айтилди. Конференцияда сўзга чиққан ўқитувчи ва профессорлар илғор халқаро амалиёт асосида доцент ва профессор илмий унвонлари, фалсафа ва фан доктори илмий даражаларини бериш ваколати эндиликда ўз йўналиши бўйича нуфузли бўлган олийгоҳларнинг илмий кенгашларига ўтказилаётганлигидан мамнунликларини билдирдилар. Яқин келажакда Тошкент тиббиёт академиясида ихтисослашган кенгаш фаолиятининг йўлга қўйилиши борасидаги теран қарашлар асосидаги янги режа ва ғоялар улар зиммасига катта масъулият юклаётганлиги тан олинди.
Тошкент тиббиёт академияси “Янги Ўзбекистон- янгича дунёқараш” шиори остида ўтказиладиган Тошкент тиббиёт академияси профессор- ўқитувчиларининг XI- семинари Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари Валиев Муҳаммаджон Шералиевич ҳамда Қутлимуратова Нигора Машариповналар ҳам иштирок этдилар. Қабул қилинажак Давлат дастури юзасидан илмий жамоанинг таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.