2 tashabbus Bo'lim yangiliklari Sport tadbirlari Sport tadbirlari Tanlovlar

“Энг яхши футбол жамоаси” спорт мусобақалари ташкил этилади

Тошкент тиббиёт академияси спорт мажмуасида Буюк бобокалонимиз – ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб, барча факультетлар талабалари ўртасида “Энг яхши футбол жамоаси” спорт мусобақаларига старт берилди. Мусобақаларнинг очилиш маросимида Академия ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Т.А.Бобомуратов сўзга чиқиб ёшларга соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳусусида фикр юритди.

Мазкур мусобақалар 8 февралга қадар давом этади.