2 tashabbus 5 ta muhim tashabbus Bo'lim yangiliklari Sport tadbirlari Sport tadbirlari Yangiliklar

ТТА “Шифокор” спорт мажмуасида Каратэ спорт тури бўйича  “Депутат кубоги” мусобақалари ташкил этилди

Жорий йилнинг 30-31 январь кунлари Тошкент тиббиёт академиясининг “Шифокор” спорт мажмуасида Каратэ спорт тури бўйича  “Депутат кубоги” турнири бўлиб ўтди. Мазкур турнирда Тошкент тиббиёт академиясига бириктирилган маҳалла ёшлари ва Республика каратэ  спорт федерациясидан номдор спортчилар қатнашишди. ТТА “Шифокор” спорт мажмуаси масъуллари томонидан ташкил этилган турнир қатнашчиларда катта таъссурот қолдирди. Айниқса, мазкур тадбир Тошкент шаҳри Олмазор тумани маҳаллаларидан ташриф буюрган маҳалла ёшларига жуда манзур бўлди. Тошкент каратэ Федерацияси ҳамда “Умид” спорт клуби масъуллари Тошкент тиббиёт академияси “Шифокор” спорт мажмуаси раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар ва ҳамкорлик асосида бундай тадбирларни тез-тез ўтказиб туриш бўйича ўзаро келишиб олинди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими