2 tashabbus 5 ta muhim tashabbus Bo'lim yangiliklari Sport tadbirlari Sport tadbirlari Yangiliklar

ТТАда «Туризм ва спорт вазири кубоги»мусобақалари ташкил этилди

2021 йил 12 июнь куни ТТЖ спорт майдонида Тошкент тиббиёт академияси талабалари ўртасида армрестлинг спорт тури бўйича «Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш» шиори остида «Туризм ва спорт вазири кубоги»мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 3-5 курсдан 130 нафар талаба иштирок этиб, тўрт вазн тоифасида ўтказилди.  Мусобақа натижасига кўра Отақулов Умид 80 кг вазнда, Холмуродов Сардор 75 кг вазнда, Махмудов Хофи з 70 кг вазнда шолиб бўлиб, ТТА рахбарияти томонидан соғалар билан тақдирланди.

2021 йил 9-11 июнь куни ТТЖ спорт майдонида Тошкент тиббиёт академияси талабалари ўртасида мини футбол спорт тури бўйича » Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш» доираси остида «Туризм ва спорт вазири кубоги»мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 3-5 курс талабаларидан 420 нафари иштирок этиб, гурухлар кесимида ўтказилди. Мусобақа натижасига кўра

309 гурух 3- ўрин,

316 гурух 2-ўрин

506 гурух талабалари 1- ўринни эгаллаб, ТТА рахбарияти томонидан ғолиб жамоаларига совғалар берилди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.