4 tashabbus 5 ta muhim tashabbus Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

Ўзбек ўз-ўзига бек

 

2021 йил 11 июн куни ТТА ректорат залида Тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультети деканати ва Атроф-муҳит гигиенаси кафедраси билан ҳамкорликда “Ўзбек атамасининг келиб чиқиши ва моҳияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этди. Бунда ТТА Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратов, Тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультети декани Ф.И.Саломова, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи М.Хасанова, бўлим услубчиси А.Сайдуллаев, Атроф-муҳит гигиенаси кафедраси ходимлари, барча факультетларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари А.А.Раззоқов, А.Ж.Нуруллаев, Н.Ҳ.Абдурахмонова, У.Ахмедов ҳамда             2-сонли даволаш факультетининг 3 босқич талабалари иштирок этишди.

Давра суҳбатини очиб бериш учун ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратов сўзга чиқиб, – ёшларимиз ўз тарихи, аждодлари кимлар эканлиги, улар жаҳон тамадунида қандай рол тутганлиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бундай мавзулар ёшларни ватанпарварликка чорлашда, уларни тафаккурини юксалтиришда ва ғурурини шакллантиришда ёрдам беришлигини батафсил тушунтириб ўтди.

Давра суҳбатини тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.А.Раззоқов давом эттириб, “Ўзбек атамасининг келиб чиқиши ва моҳияти” мавзуси бўйича тадбир иштирокчиларига қуйидаги маълумотларни етказди. Бир гуруҳ тарихчилар П.Иванов, А.Якубовский, Хилда Хукхэм “Ўзбек” атамасини Олтин Ўрда хони Ўзбекхон номи билан боғлаганликлари, А.Семёнов, Г.Вамбери, Г.Ховорс эса XIV асрда Дашти қипчоқда истиқомат қилган турк-муғул қавмларини “ўзбеклар” деб атаганликларини батафсил ёритиб берди. Улар ўзларини эркин тутганликлари сабабли ўзбеклар “ўз-ўзига беклар” деб аталган бўлишлари мумкинлиги, Ўзбекхондан олдин ҳам Дашти қипчоқнинг шарқий қисми “Ўзбек улуси” деб аталганлиги, аслида эса, бу сўз пайдо бўлганига 4000 йил бўлганлигини тарихий манбалар асосида тушунтириб берди.

Шундай қилиб, Ўзбек сўзи этимологияси Ў – КЎЗ – ЎҒУЗ – БЕРК, “ЎТА НУРЛИ БЕК” маъносини бериши ҳақида фикр юритилса асосли бўлади деган хулосани берди. Буюк подшоҳ Амир Темур ўзга юртларнинг шоҳларига, султон ва қиролларига мактуб битганида уларга “ўғлим” деб мурожаат қилганлиги бежизга эмаслиги, чунки, “Бизким мулки Турон, амири Туркистонмиз, миллатларнинг энг қадими, туркнинг бош бўғинимиз” деган Амир Темурнинг сўзлари тўғри эканлигини исботлаб берди.

Йиғилганлар бугунги тадбирга юқори баҳо бериб, илм ва тафаккурни юксалтирадиган бундай давра суҳбатларини кўпроқ ўтказишга келишиб олинди.

 

 

 

Тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.А.Раззоқов

 

Upcoming Events

There are no upcoming events at this time.