Bo'lim yangiliklari Yangiliklar

“Диний экстремизм, терроризм, унинг олдини олиш” мавзусидаги маънавий маърифий учрашув ўтказилди.

Юртимизда тинчлик, фаровонлик ва миллатлараро ўзаро тотувлик ҳукм сурмоқда. Бу бебаҳо неъматларнинг қадрига етиш барчамизнинг бурчимиздир. Бу тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ, албатта. Бу, авваламбор, ҳукуматимиз томонидан виждон эркинлиги ва диний бағрикенгликни таъминлашда олиб борилаётган оқилона сиёсат натижасидир.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 5 ноябр санасида Тошкент тиббиёт академияси мажлислар залида “Диний экстремизм, терроризм, унинг олдини олиш” мавзусидаги маънавий маърифий учрашув ўтказилди.

Тадбирда ТТА ёшлар билан ишлаш буйича проректор Т.А.Бобомуратов, Тошкент шахар бош имом-хатиби ўринбосари А.Юсупалиев, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ходими О.Юсуфбеков, ТТА талабалари иштирок этишди.

Ҳар муаммони ҳозирги кунгача хал қилиб келинган бундан кейин ҳам бу диний муаммоларни ҳал қилинади. Фақатгина бунга ҳар бир инсон дадил ҳаракат қилиши керак. Авваллари одамларга диний экстемистик ғояларни сингдиришга кўплаб вақт талаб қилинган бўлса хозирги кунда бу ғояларни сингдиришга жуда хам оз вақт сарфланмоқда. Хаттоки 1ой ҳам етарли бўляпти. Бу жараён жуда ҳам тезлик билан амалга ошмоқда. Шунинг учун ҳам биз биргаликда дадил харакатни бошлашимиз ва тенг харакат қилишимиз лозим. Лоқайд бўлмаслигимиз керак. Экстремизмнинг ўзини талқин қиладиган бўлсак, ўзлари мансуб бўлган диний конфессия вакилларини радикал ҳаракатларга чорловчи, мамлакатдаги тинчлик ва осойишталикни издан чиқаришга интилувчи, мавжуд конституцион тузумни ағдариб ташлашга даъват этувчи тажовузкор сиёсий фаолиятдир. Тадбирда ташриф буюрган меҳмонларимиз диний билим ва маълумотларни талабаларга жуда етарли тарзда тушунтириб беришди. Ақидапарастлар ёшларни авраб, ислом диёри бўлган, азон айтиладиган, жума ва ҳайит намозлари ўқиладиган, умуман, исломнинг беш арконлари эмин-эркин адо этилиб, мусулмончилик амалда бўлган ва фуқаролар тинчлик-хотиржамликда ҳаёт кечираётган Ватанини тарк этишга тарғиб қилмоқда. Ваҳоланки, ўз юртини ташлаб, ўзга юртларда сарсон-саргардон юриш, манқурт шахслар билан бирлашиб, киндик қони тўкилган юртига қарши қурол кўтариш айни ислом таълимотига зид ишдир. Маъруза сўнгида талабалар ўзларининг ушбу мавзуга оид саволларини мутахассисларга бериб, етарлича жавоб олдилар.

Шундай экан, юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётни асраш, унинг мустақиллиги ва барқарорлигига муносиб ҳиссамизни қўшиш – ҳар биримизнинг, шу азиз Ватанда яшаётган барча ёшларимизнинг, фуқароларнинг, давлат ёки жамоат ташкилотида ишлаши, қайси касб эгаси бўлишидан қатъий назар, энг асосий вазифаларидан бўлиб қолмоғи лозим.

Ёшлар билан ишлаш, ма’навият ва ма’рифат бўлими.

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.