Yangiliklar

ТТАда «Хотира дарси» бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарси” бўлиб ўтди!

Жорий йилнинг 4 сентябрь санасида Тошкент тиббиёт академиясида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарси”  бўлиб ўтди. Ушбу хотира дарсида Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, Республика Хотин – қизлар қўмитаси раиси Баситханова Эльмира Иркиновна,  Тошкент тиббиёт академиясининг ўқув ишлар бўйича проректори О.Р.Тешаев, маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори Т.А.Бобомуратов, факультет деканнлари, декан муовинлари ва талаба – ёшлар иштирок этишди.

“Хотира дарси”  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тавсия этилган “Эртанги кун бизники, марра бизники” номли фильмни  намойиш этиш билан бошланди ва фильм тугагач Республика Хотин – қизлар қўмитаси раиси Э.И. Баситханова маърузаси эшитилди. Э.И. Баситханова ўз маърузасида мамлакатимизнинг ҳар жавхада тараққий этишида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг фидикорона мехати, ўз халқига бўлга мухаббати сабаблигини такидладилар. Маъруза давомида Президентимизнинг ҳаёт йўли ва халқаро минбарларидаги мардоновор чиқишлари, мамлакатимизнинг жахон миқёсидаги ютуқлари, кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида аниқ маълумотлар билан тўхталиб ўтдилар ва ёшларга бундай имкониятлардан оқилона фойдаланиб, мамлакатимиз тинчлиги ва фаровонлигига ўз хиссаларини қўшишга чақирдилар.

Шунингдек ўз фикр ва мулохазаларини билдириш учун сўзга Ижтимоий фанлар кафедраси профессори Д.Т.Норқулов ва даволаш факультети талабаласи У.Ҳамроевалар фикрларини баён этдилар.

2016 йилнинг 4 сентябрь санасида ҳар-бир гуруҳлар кесимида барча кафедраларда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарси”  бўлиб ўтди.

Фотолавҳалар:

About the author

Ulug'bek Safarov

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.