Yangiliklar

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИДА МИНИ ФУТБОЛ СПОРТ МАЙДОНИНИНГ ОЧИЛИШИ МАРОСИМИДА “РЕКТОР КУБОГИ” ФИНАЛ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

«Бадантарбия – соғлиқни сақлашда улуғвор усулдир»
Абу Али ибн Сино

Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, айни вақтда, мамлакатимизда жисмоний жиҳатдан етук, соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги туб ислоҳотлар босқичма-босқич амалга ошириб келмоқда.

Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда “Биз халқаро спорт майдонларида Ўзбекистоннинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга катта ҳисса қўшган спортчиларимиз билан фахрланамиз. Шу билан бирга, олий спортда эришилган ютуқлар билан чекланмасдан, оммавий спортга ҳам катта эътибор беришимиз керак” деб алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шу муносабат билан Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, талабаларнинг соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя қилишларини кучайтириш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ТТА талабалар турар жойларида сунъий қопламали футбол стадиони барпо этилди. Ушбу футбол майдонининг очилишига бағишланган тадбир жорий йилнинг 20 октябр куни ўтказилди,

Мазкур очилиш маросимида Халқаро алоқалар бўйича проректор Аль-Шукри Сальман Хасунович бошчилигидаги Россиянинг И.П. Павлов номидаги биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети делегацияси иштирок этди.

Тошкент тиббиёт академияси ректори Л.Н.Туйчиев спорт майдонини очиб бергандан сўнг “ТТА ректори Кубоги” финал босқичи ўйини билан давом эттирилди. Дастлаб профессор-ўқитувчилардан ташкил этилган жамоалар, сўнг талабалар жамоалари ўртасида беллашувлар бўлиб ўтди.

Ғолиб бўлган жамоаларга ректор кубоги, шунингдек, ғолиб ва иштирокчиларга фаҳрий ёрлиқлар, эсдалик совғалар тақдим этилди.

Маънавият ва маърифат бўлими :