Bo'lim yangiliklari Yangiliklar Zulfiyaxonim ijodini o'rganamiz

Муҳаббат ва садоқат куйчиси хотираси ёд этилди

 

 

         

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Адиблар ҳиёбонида маънавий маърифий тадбирлар ташкил этиш тўғрисида”ги режа графигига мувофиқ жорий йилнинг 7 октябрь куни Тошкент тиббиёт академиясининг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Т.А.Бобомуратов бошчилигида бир гуруҳ адабиётга ошно ижодкор талаба-ёшлари ва профессор-ўқитувчилари томонидан Адиблар ҳиёбонида навбатдаги ташриф ташкил этилди. Буюк шоирага эҳтиро

м кўрсатилиб, пойига гуллар қўйилди, ОМХ факультети маънавият масъуллари ташаббуси билан шоира ижодидан шеърлар, саҳна кўринишлари ижро этилди.

Ушбу маърифий кечада Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Отабек Бозоров сўзга чиқиб, Зулфияхоним ижоди, унинг ёшлар маънавиятига таъсири ҳусусида, қолаверса Тиббиёт академияси талабалари ҳамда профессор ўқитувчиларининг, шунингдек бутун мамлакатимиздаги шифокорларнинг бугунги пандемия шароитидаги синовли кунларда кўрсатаётган жонбозликлари ҳусусида фикр юритди. Барча шифокорларга ва ёшларга миннатдорчилик изҳор этди.

Маърифий учрашувни Тошкент тиббиёт академияси матбуот котиби, Миллий ахборот агентлиги мухбири Гулчехра Мирзаева ўз нутқи билан давом этаркан талаба-ёшларга Зулфияхоним ҳаётидан лавхалар сўзлаб берди ва шоира қаламига мансуб шеърларидан намуналар ўқиб, шоирани тўлқинланиб ёд этдилар.

ТТАнинг “Наво-шифо” ансамбли ҳамда талабалар томонидан шоира ижодига мансуб шеърлар, шеърлар асосида дилтортар куй ва қўшиқлар намойиш этилиб, севимли шоирамиз хотираси шод этилди.

     

 

About the author

Shafoat Beknazarova

Add Comment

Click here to post a comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.