Bo'lim yangiliklari Tanlovlar Yangiliklar

Тошкент тиббиёт академиясида талабалар ўртасида “Йил талабаси-2020” танлови ўтказилишини эълон қилади.

Тошкент тиббиёт академиясида талабалар ўртасида “Йил талабаси-2020” танлови ўтказилишини эълон қилади. Мазкур танлов давлатга етук ёш, рақобатбардош кадрларни етиштириб бериш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, интеллектуал салоҳиятини ошириш, академиядаги иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларнинг ўз салоҳиятларини намоён этишларига имкониятлар яратиш, талабалик нуфузини ошириш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Танлов қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:

1) “Йилнинг ўз мутаҳассислиги бўйича энг билимдон талабаси”;

2)“Йилнинг энг фаол ташаббускор- тарғиботчи талабаси”;

3) “Йилнинг энг фаол ихтирочи инноватор талабаси”;

4) “Йилнинг энг фаол спортчи талабаси”;

5) “Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси”;

6) “Йилнинг энг фаол блогер талабаси”;

7) “Йилнинг энг фаол тадбиркор талабаси”

Танлов икки босқичда ўтказилади:

А) Танловнинг биринчи босқичи Тошкент тиббиёт академияси миқёсида, икки турда ташкиллаштирилади:

Биринчи тур – ҳар бир факультет (кесими)да ўтказилади;

Иккинчи тур – академия миқёсида, факультетлар кесимида ғолиб бўлган иштирокчилар ўртасида ўтказилади.

В) Танловнинг республика босқичи (online тарзда) жорий йилнинг декабрь ойида Тошкент шахрида ўтказилади.

Танлов иштирокчилари хужжатлар йиғмажилдини факультетларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўриинбосарларига тақдим этишлари сўралади.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

488-19.09.2020  488-сонли буйруқ Низоми.