Bo'lim yangiliklari Talabalar ijodi Yangiliklar Zulfiyaxonim ijodini o'rganamiz

УЛКАН ҚОБИЛИЯТ ЭГАСИ

Аслида, бу дунёда айрилик ва ҳижрон  азоби барчанинг ҳам бошида бор, аммо ғам-андуҳ ва ҳасратларни  матонат билан енгиб, тоғдек бардоши билан вафо ва садоқат рамзига айланган Зулфия сингари аёллар хар қандай юксак ҳурмат ва эҳтиромга муносибдир” дея бежиз айтилмаган.

Шоира Зулфия Исроилова  1915-йили 1-мартда Тошкент шахрида  ҳунармандлар оиласида  туғилган.  Унинг онаси Хадича опа халк огзаки ижодини яхши билар ва болаларга турли қўшиқ, эртак, афсона ва ҳамда достонлар айтиб берарди.

Шоира ўтмишини эсларкан,  “Сўзга шайдолик хиссини калбимда оддий аёл- она уйғотган” дейди. Шу боис шоира шеьриятга адабиётга қизиқиши ўзгача бўлди.  1932-йил 17 ёшли шоиранинг 1-шеьрлар тўплами  “Хаёт варақлари” босилиб чиққан.

Зулфиянинг “Менинг Ватаним”, “Қўлимда қуролу устимда шинель”, “Бизни кут” каби умидбахш шеърлари уруш даври ўзбек шеъриятининг жанговар руҳини ифодаловчи асарлар қаторидан ўрин олган. Шоиранинг урушдан сўнгги йилларда ёзилган “Далада бир кун” (1948), “Тонг қўшиғи” (1953) каби бир қатор шеърлар туркуми, “Мен тонгни куйлайман”, “Юрагимга яқин кишилар” (1958), “Куйларим сизга” (1965) тўпламларида Ватан мадҳи, меҳнат жараёнида фидокорлик кўрсатаётган кишилар ҳаёти жўшиб куйланади.

1938-1939 йил адибанинг 2та шеьрий тўплами “Шеьрлар”, “Қизлар қўшиғи” чоп этилди. Ватанига, она ерига бўлган муҳаббати – ватанпарварликнинг олий туйғуси бўлиб, ҳарбий жангларнинг саодатли якунига ишонч билан бирлашади – бу шунчаки, Зулфиянинг шоирона қалбига хос ўйларгина эмас, балки ўзбек халқининг табиатига хос миллий феъл-атвор қирралари бўлиб, шоиранинг шеърларида ёрқин ифодаланади.

Шоира Ватанидан ташқаридаги бахтни тан олмайди, хатто у ер яхшироқ бўлса ҳам: “Ахир, бахт она диёридагина тирикдир”.

Зулфия ижодида ўзбек аёлининг тақдири муҳим ўрин эгаллайди, унинг мамлакат ҳаётидаги фаол ўрни муҳим аҳамият касб этади. Зулфия узоқ ўтмишда аёл ўрни, уй-рўзғор юмушлари доирасида бўлганлигини, уйда ҳам бек, ҳам ҳукмдор бўлган эрига итоатли чўри бўлиб, бош эгиши лозим бўлганлигини яширмайди. Зулфиянинг бутун шеърий ижоди — Ўзбекистон диёрининг илҳом мадҳияси, инсон меҳнати мадҳияси, севги ва ердаги адолат учун мадҳиясидир.

Зулфиянинг қойилмақом ижод меҳнатига кўп йиллар бўлди. Республика ҳаёти ва унинг халқи тақдирида катта ўзгаришлар содир бўлди, лекин “севгининг алангали кучи бугун ҳам ўқувчининг қалбини иситади, юрагини ва онгини ҳаяжонлантиради”. Ҳозирда Зулфияхоним ижодига бағишлаб кўплаб туркум тадбирлар ташкил этиб борилаётгани хам бежиз эмас. Сабаби биз каби ёшлар, ёш ижодкорларга ушбу матонатли аёл, улкан қобилият эгаси Зулфияхоним жуда катта мактаб бўлди, десак муболаға булмайди.

 

Тошмаматова Меҳринисо
Олий маълумотли ҳамшира факультети 3 курс талабаси

Upcoming Events

There are no upcoming events at this time.